Ўзбекистонда мактаб ва боғча ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқароларни эмлаш бошланди

Ўзбекистонда шу пайтгача 65 ёш ва ундан катта фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари эмланаётган эди. 

Фото: ССВ

Хабарга кўра, 27 апрелдан бошлаб ўрта мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқаролар ҳам вакцинация жараёнларига жалб қилинди.

Таъкидланишича, 27 апрелнинг ўзида:

  • 9343 нафар ўқитувчи,
  • 5298 нафар мактабгача таълим муассасалари ходимлари,
  • 2845 нафар сурункали касаллиги борлар корнавирусга қарши вакцина қабул қилган.

Қайд этилишича, биринчи кунда мактаб ўқитувчиларининг 22 фоизи AstraZeneca, 78 фоизи ZF-UZ-VAC2001 билан эмланган бўлса, мактабгача таълим муассасалари ходимларида бу кўрсаткич мос равишда 11 ва 89 фоизни, сурункали касаллиги борларда эса 23 ва 77 фоизни ташкил этган.

Аввалроқ, Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг яна бир партияси олиб келинди деб хабар қилган эдик.

Янгиликлар