Фарғонада бедарак йўқолгани айтилган 27 ёшли қиз топилди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 27 ёшли қиз қидирилаётганлиги маълум қилинганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (ИИБ)нинг хабар беришича, қиз Қўқон шаҳридан топилиб, ота-онасига соғ-саломат ҳолда топширилди.
Қўқон шаҳри A.Темур кўчаси 23-уй 11-хонадондан 28-май куни 27 ёшли Дилафрўзхон Отабоева номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Жиноят қидирув бўлинмаси ҳамда вилоят ИИБ пост-патруль хизмати ва жиноят-тергов суриштирув бўлинмаси Қўқон шаҳар 2-батальони ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида бедарак йўқолган Отабоева Дилафрўзхон Қўқон шаҳридан топилиб, ота-онасига соғ-саломат ҳолда топширилган.
Ички ишлар бошқармаси хабарида йўқолган қизнинг шу пайтга қадар қаерда бўлгани айтилмаган.
Аввалроқ Олтиариқда 7 ойлик чақалоғи билан бедарак йўқолган аёл Фарғона шаҳридан, Наманган шаҳрида бедарак йўқолган йигит шаҳардаги Сардоба бозоридан ҳамда Олтиариқда яшаш хонадонидан чиқиб кетган қиз Ёзёвон туманидан топилани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, қидирувга берилган Меҳрибону Искандарова Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ва Янгийўлда қидирилаётган бола «Жўн ариқ» каналидан жонсиз ҳолатда топилган.