Андижонда сўнгги ўн ойда энг кўп қонун бузилиши соғлиқни сақлаш соҳасида қайд этилди

Андижон вилоятида 2020 йил соғлиқни сақлаш соҳасида 2118 та қонун бузилиши қайд этилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат хизматлари кўрсатилиши бўйича жами 7 минг 870 та қонунбузарлик ҳолати аниқланган.

Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Султонбек Исоқовнинг таъкидлашича, аниқланган қонунбузарлик ҳолатининг 5 минг 535 таси муддатни бузиш, 253 таси тўғридан-тўғри хизмат кўрсатиш, 19 таси асоссиз рад қилиш, 1 таси ортиқча ҳужжат талаб қилиш, 2047 эса таси бошқа тусдаги қонунбузарликларни ташкил қилган.

Энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари бўйича биринчи учликдан 2118 та ҳолат билан соғлиқни сақлаш муассасалари, 1939 та ҳолатда «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали корхоналари ҳамда 1629 та қонунбузиш билан ер ресурслари ва давлат кадастри идоралари жой олган. Шунингдек:

  • электр тармоқлар 854 та;
  • бошқа назорат қилувчи идоралар (МИБ) та 449 та;
  • бошқа коммунал хизмат кўрсатувчи идоралар 224 та;
  • қурилиш ва архитектура идоралари 169 та;
  • таълим муассасалари 117 та;
  • ҳокимлик 92 та;
  • солиқ идоралари 72 та;
  • молия идоралари 65 та;
  • тижорат банклари 20 та;
  • бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда ижтимоий таъминот идоралари 24 та;
  • бошқа ташкилотларда 97 та муддатни бузиш, тўғридан-тўғри хизмат кўрсатиш, асоссиз рад қилиш ва бошқа тусдаги қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилган.

Қайд этилишича, 156 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, давлат хизмат кўрсатувчи ташкилотларининг мансабдор ва масъул ходимларидан 98 нафари маъмурий жазога тортилган. Шунингдек, ўз вазифасига эътиборсизлик билан қараган 31 нафар ходимга нисбатан интизомий чоралар қўлланилган.

Аввалроқ Ўзбекистон қонунчилигида 1 ноябрдан нималар ўзгариши ҳамда Давлат хизматлари агентлигида хотин-қизлар учун 400 та янги иш ўрни очилиши маълум қилинганди.

Янгиликлар