Қўрғонтепа ҳокими қиймати 31 млн доллар бўлган цемент заводининг қурилиш ишларини бориб кўрди

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида «Ишончли Посбон Текстил» МЧЖ таклиф этган лойиҳа бўйича жами қиймати 31 миллион долларлик цемент маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи қуриб битказилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қўрғонтепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Туман ҳокими Авазбек Эргашев қурилиш ишларини кўздан кечириш учун мазкур ҳудудда бўлиб, лойиҳа бўйича келтирилаётган дастгоҳлар ва киритилган қўшимчаларни ўрганиб чиқди.

Фото: Қўрғонтепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Ушбу завод МЧЖнинг 12 миллион 650 минг доллар ўз маблағлари ва 18 миллион 950 минг доллар банк кредити асосида ишга туширилиши белгиланган.

Фото: Қўрғонтепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Ер майдони 25 гектарни ташкил этади. 300 та ишчи ўрни яратилади ва йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1 миллион 20 минг тоннага тенг. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 450 миллиард сўмга тенг бўлиб, шундан экспорт ҳажми 1 миллион 500 долларни ташкил қилади.

Фото: Қўрғонтепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Туман раҳбари Хитой ва Германиядан келтирилган дастгоҳлар, қад ростлаётган янги биноларнинг функционал вазифалари ҳамда ҳорижий қурилиш матералларидан фойдаланиш жараёни билан яқиндан танишди ва ишчи ходимлар учун яратилган шароитлар билан қизиқди.

Фото: Қўрғонтепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Қўрғонтепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Қоровулбозорда қиймати 242 миллиард сўм бўлган цемент заводи қурилаётгани хабар қилинган эди. 

Янгиликлар