Самарқанд шаҳридаги 4 та лицей ходимларида коронавирус аниқланди

Самарқанд шаҳридаги Олий таълим муассасалари таркибига кирувчи 4 та академик лицейнинг ходимларида коронавирус аниқлангани маълум бўлди. Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши депутати Муҳиба Бобокевага таяниб, «Zarnews» хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, Самарқанд шаҳар халқ депутатлари кенгашининг махсус ишчи гуруҳи томонидан 20—21 октябрь кунлари шаҳардаги олий таълим муассасалари таркибига кирувчи 7 та академик лицейдаги мавжуд аҳвол ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганилган.

Aниқланишича, СамТИ академик лицейнинг 2 нафар техник ходимида, Самарқанд ветеринария медицинаси институти академик лицейининг 6 нафар ўқитувчи ва 2 нафар техник ходимида, СамИСИ академик лицейининг 3 нафар ўқитувчи ва ҳамширасида, СамДЧТИ академик лицейининг 1 нафар ўқитувчисида мусбат натижа қайд этилган.

Таъкидланишича, айни пайтда Самқаранд тиббиёт институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти қошидаги академик лицейнинг педагог кадрлари тиббий кўрикдан ўтмоқда. Самарқанд давлат университети, Самарқанд ветеринария медицинаси институти, Aл-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицейларнинг педагог ўқитувчилари 2021 йилнинг январ ойида тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган.

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳридаги академик лицейларда ўқувчиларнинг ота-оналари билан ўтказилган ижтимоий сўровлар натижаларига асосан 56,1 фоиз ота-оналар фарзандларининг академик лицейга келиб ўқишига, 43,9 фоизи эса онлайн таълимга хоҳиш билдирган.

Аввалроқ Пайариқда коронавирусга тест олинган 576 нафар ўқитувчидан 60 нафарида вирус аниқлангани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Избоскандаги тиббиёт муассасасида COVID-19’га чалинган ходимлар ишлаётгани рад этилгани ҳамда Қўқон шаҳар ХТБ ходимларида коронавирус аниқлангани ҳақидаги хабар рад этилгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар