Тошкентда модернизм ёдгорлигининг реконструкция лойиҳаси тақдимоти ўтказилди (фото)

Тошкент шаҳрида 27 октябрь куни маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси «Grаcе» архитектура бюроси асосчилари томонидан ишлаб чиқилган модернизм ёдгорлигини реконструкция қилиш лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда тақдимотда иштирок этган «Tez News» мухбири хабар берди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, тақдимотда лойиҳа асосчилари Екатерина Головатюк ва Гиаcомо Cантони, Бош вазир ўринбосари Aзиз Aбдуҳакимов иштирок этди. Унда «Intourist» собиқ маданий-ахборот маркази биносини реконструкция қилиш лойиҳаси, реконструкция консепцияси ва принциплари намойиш этилди. Шу билан бирга, тадбир меҳмонлари учун тушунтириш экскурсиясини ўтказилди.

Фото: «Tez News»

Бош вазир ўринбосари Aзиз Aбдуҳакимовнинг маълум қилишича, лойиҳа бўйича ишлар Шавкат Мирзиёевнинг Франсияга ташрифи чоғида бошланган бўлиб, шу асосда Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарор чиқарган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Давлат туризм қўмитаси лойиҳа харажатларини қоплаш учун мўлжалланган маблағларни ажратган. Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари реконструкция қилинганидан сўнг, унда бир вақтнинг ўзида иккита янги маданий муассаса — Француз маданият маркази ва Маданий мерос объектларини тиклаш маркази жойлашишини маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Иккала институт ҳам Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилган. Бундан ташқари, ЮНЕСКО Бош директори Одри Aзуле томонидан тасдиқланган лойиҳа бўйича янгиланган бинога Ўзбекистондаги ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия ҳам жойлаштирилади.

Фото: «Tez News»

Шу билан бирга, ушбу бинода илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади. Бу ерга реставраторлар, этнографлар, тарихчилар ва санъатшунослар жалб қилинади. Ушбу жараён очиқ режимда амалга оширилади. Бу билан тиклаш ишларини кузатиш, ушбу касбни ўрганиш имкониятига эга бўлиш мумкин. Шунингдек, мазкур бинода замонавий кинотеатр ва очиқ осмон остидаги кафе жойлашади.

Фото: «Tez News»

«Ушбу бинонинг вазифалари бир неча омиллар асосида аниқланган. Биринчидан, тарихий контекстни инобатга олдик. Бинода пойтахт меҳмонлари учун Тошкент маданиятига ўзига хос кириш нуқтаси бўлиб хизмат қилган ‘Intourist’ маркази жойлашган эди. Лойиҳа дастлаб халқаро алмашув ва маданий дипломатия ғоясига асосланганди. Бундан ташқари, бу ерда саноқли кинотеатрлардан бири жойлашган бўлиб, муаллифлик филмларни томоша қилиш имконини берар эди», — дейди жамғарманинг ижрочи директори Гаяне Умерова.

Фото: «Tez News»

«Тошкентдаги бинога келсак, биз мумкин бўлган ва маънога эга бўлган нарсаларни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Масалан, биз марказнинг аввалги жамоат жойларини улар шаҳарликлар хотирасида қандай сақланиб қолган бўлса, шундайгича қайта тиклашга ҳаракат қиламиз. Биз у ерда асл дастурлар каби ва ўхшаш биноларни талаб қиладиган дастурларни жойлаштирдик. Яъни собиқ фае, кафе ва ёдгорлик зинапоялари худди шу тарзда очиқлик ва шунга ўхшаш безак билан ишлатилади. Собиқ кинозал ичкариси модернизация қилинади ва янги эҳтиёжларга мослаштирилади, аммо ташқи кўриниши тўлиқ сақланиб қолинади», — деб таъкидлайди «Grаcе» архитектура бюросининг асосчиларидан бири Екатерина Головатюк.

Фото: «Tez News»

Маълумот учун, собиқ «Intourist» маданий-ахборот марказининг биноси 1987 йилда қурилган ва Тошкент модернизми ёдгорликларидан бири ҳисобланади. Ушбу бинода Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси идораси жойлашган эди.

Янгиликлар