Фарғонада бир аёл уч кишини пичоқлади

Фарғонада аёллар ўртасида чиққан жанжал пичоқбозлик билан якун топди.

Воқеа жорий йилнинг 26 ноябрь куни Фарғона шаҳрида содир бўлган.

М.М.(аёл) Олтиариқ тумани Бозорбоши маҳалласи, «Яшилхиёбон» номли истироҳат боғида танишлари Д.Б., О.Р.  ҳамда У.Р.лар билан жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан уриб, уларга тан жароҳати етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М.га нисбатан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «м»  банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар