Самарқандда автобус юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида ағдарилиб кетди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида «Isuzu» юк машинаси ва йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 27 декабрь куни соат 17:00 ларда Оқдарё туманида 1984 йилда туғилган ҳайдовчи С.А. «Isuzu» русумли юк автомобилини Самарқанд—Каттақўрғон йўналишида бошқараётиб ўзидан олдинда бўлган ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги йўловчи ташувчи автобуснинг орқа томонига урилган. Оқибатда автобус ўнг томон пастликка ағдарилган.

Маълумот учун, автобусда бўлган йўловчилардан бир нафари биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Аввалроқ Наманганда юк машинасига бориб урилган «Nexia»даги 6 киши ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда таъмирланаётган йўлда «Cobalt» ағдарилиб кетиб, ҳайдовчи ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Янгиликлар