Россияда Крокус Сити Холлдаги терактни оқлаган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Россиянинг Алтай ўлкасида Ўзбекистон фуқароси Москванинг Крокус Сити холлидаги терактни оқлагани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда Рубцовский шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди.

«Тергов органлари А.га нисбатан 2024 йил 24 март куни дўконлардан бирининг биносида «Крокус Сити холл» биносида содир этилган террорчилик ҳаракатини оқлаб, ошкора баёнот бергани учун жиноят ишини тергов қилмоқда», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси 27 март куни қўлга олинган. Унга нисбатан икки ой муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди.

Суд Россиянинг жамоат хавфсизлигига қарши ўртача оғирликдаги жиноят содир этишда айбловни, айбланувчининг шахсини — хорижий давлат фуқароси, доимий яшаш жойи ва Россияда рўйхатдан ўтган, қонуний даромад манбаи бўлмаганлигини ҳисобга олиб, А.га нисбатан 2024 йил 26 майга қадар икки ой муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, дейилади хабар матнида.

Янгиликлар