Aндижонда 3 та 5 қаватли янги уй ҳарбий хизматчиларга топширилди

Aндижон шаҳрида 29 август куни, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари ҳарбий хизматчилари учун 3 та 5 қаватли, 90 та хонадондан иборат янги уй қуриб битказилди ва тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда «Tez News»га Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Хабарга кўра, мазкур уйларни топшириш тадбирида Aндижон вилояти ҳокими — вилоят ҳарбий маъмурий сектор раҳбари  Шуҳрат Aбдураҳмонов, мудофаа вазирининг ўринбосари, полковник Aлишер Норбоев, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Лутфулло Бузруков, Aндижон ҳарбий прокурори, подполковник Дилмурод Ҳамроев ва вилоятнинг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Қайд этилишича, сўзга чиққан меҳмонлар мустақилликнинг 29 йиллик байрами мунособати билан янги уйларга эга бўлган ҳарбийларни муборакбод этиб, хонадон калитларини тантанали равишда топширган.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Попда лойиҳа қиймати 3 миллиард сўм бўлган хайдовчиликка ўқитиш маркази очилгани ҳамда Нукусда ҳарбийларга узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида 30 та янги хонадон топширилгани ҳақида хабар берилганди.