Фарғонада 30 сентябрь куни ҳаво ўзгариб туради

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 30 сентябрь, чоршанба куни Фарғона вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «fotouz.uz»

Маълум қилинишича, Фарғонада ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Кечга томон бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9—11 даража илиқ, кундузи 16—18 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 17—22 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 18—23 даража илиқ бўлади.

Андижон ва Наманган вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва тоғ ҳудудларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, баланд тоғ ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар