Наманганда ЙТҲ оқибатида юк машинасининг йўловчиси ҳалок бўлди
Наманган вилоятида «МAN» юк автомашинасининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Damas»нинг орқа томонига урилган. Натижада юк машинасининг ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Наманган вилоятида 26 cентябрь куни соат 23:45 атрофида «МAN» русумли юк автомашинасининг ҳайдовчиси ишонч қоғози билан «Тошкент—Водий» йўналишида ҳаракатланаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. Оқибатда шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб келаётган «Damas» русумли автомашинанинг орқа қисмига урилиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонига ағдарилиб кетган.
Натижада «MAN» русумли юк автомашинасида бўлган йўловчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Юк автомашинаси ҳайдовчиси эса бош мия чайқалиши, ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ва «Damas» русумли автомашинада бўлган йўловчи бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ шикасти ташхислари билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман Ичи ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 27 cентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Aввалроқ Наманган шаҳрида «Damas» уриб юборган пиёда шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилганди.