Самарқанд шаҳрида қиймати 5 млрд сўм бўлган меҳмонхона иш бошлайди

Самарқанд шаҳрининг Абдураҳмон Жомий кўчасида қиймати 5 миллиард сўм бўлган меҳмонхона иш бошлайди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрининг Абдураҳмон Жомий кўчасида 55 та хонани ўз ичига олган 100 кишилик меҳмонхона иш бошлайди.

Фото: Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Бундан ташқари, меҳмонхонада овқатланиш учун ресторан фаолият кўрсатади. Ушбу меҳмонхона 2021 йилнинг биринчи ярмида иш бошлайди. Мазкур 5 миллиардлик лойиҳа 30 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

Фото: Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда қиймати 200 миллиард сўмни ташкил этган янги меҳмонхона фаолиятини бошлаши маълум қилинганди. Шунингдек, БАА Самарқандда тўрт юлдузли меҳмонхона ва савдо маркази қуриш учун 300 миллион доллар ажратиши хабар қилинганди.

Янгиликлар