Қирғизистон таълим ва фан вазири пора билан қўлга тушди

Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев пора олган вақтида қўлга тушди.

«Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев пора олаётган вақтда ўта йирик миқдорда товламачилик факти бўйича тергов қилинаётган жиноят иши доирасида қўлга олинди», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, хорижлик талбаларни Қирғизистон Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун 11 минг доллар пора олиш факти тергов қилинмоқда.

Бейшеналиев Қирғизистон таълим ва фан вазири лавозимида 2022 йилнинг февралидан буён фаолият юритиб келмоқда.