Иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун муқобил технология

«TEXNOPARK» МЧЖ «Royal» бренди остида янги инновацион маҳсулот – қуёш сув иситгичларини ишлаб чиқармоқда.

Қуёш сув иситгичи (коллектор) маиший иссиқ сув, иситиш тизимлари ва сузиш учун ҳовуз сувини иссиқлик алмаштиргич орқали иситиш учун ишлатилиши мумкин. Иссиқлик йўқотилишини камайтириш учун қуёш коллектори тош вата билан изоляция қилинган. Ёзнинг қуёшли кунида коллектор сувни 70° дан 80°C гача иситишга қодир. Қишнинг қуёшли кунида эса 50° дан 60°C гача.

200 – 300 литрли тизим юқори самарадорликка эга, иссиқ сув билан таъминлаш учун энг оддий тизим бўлиб, сувни ҳаракатлантириш учун насосга эҳтиёж сезмайди. Чунки суюқлик қизиб, физика қонунига кўра, у табиий равишда ҳаракат қилади.

Муқобил энергиядан фойдаланиш иссиқ сув таъминоти, уй ёки бошқа биноларни иситиш харажатларини сезиларли даражада камайтиради. Қуёш коллекторлари йилига сув иситиш учун – 60%, иситиш тизими учун – 30% га харажатларни камайтиришга имкон беради.

ASC 2510, ASC 2108, ASC 1808 номли 3 та модель ишлаб чиқарилади, уларнинг умумий ўлчамлари мос равишда 1988х1218х90, 1988х1041, 1927х927х90.

Конструкция хусусиятлари:

  • Мис абсорберли ва юқори самарали селектив қопламали катта майдонли текис пластинкали коллекторлар.
  • Ўрнатилган коллекторли думалоқ мис абсорбер. 10 дона миқдоридаги коллекторлар параллель равишда уланиши мумкин.
  • Абсорбер, паст миқдорда темирга эга гелио ойнали қопқоқ ва юқори самарали иссиқлик изоляцияси қуёш нурларидан максимум энергия олинишини таъминлайди.
  • Периметр бўйлаб ўрнатилган алюминий рама ва панелларнинг чоксиз зичланиш кисмлари туфайли узоқ муддатли герметикалик ва юқори мустаҳкамлик.
  • мустаҳкам ва коррозияга чидамли алюминий қотишма зичланиш билан орқа плитага ўрнатилган.
  • зангламайдиган гофрировкали қувурдан тайёрланган мослашувчан уловчилар ёрдамида коллекторларни тез ва ишончли улаш.
  • Селектив қопламали абсорбер, бирлаштирилган қувурлар ва юқори самарали иссиқлик изолацияси туфайли юқори самарадорлик.

Ишлаб чиқаришда Hennecke, Optimum, Trumpf (Германия), Linkoln (АҚШ), Sunrise Solar (Греция), Wicon (Туркия) каби жаҳон етакчиларининг энг яхши илғор ускуналари ўрнатилган. Шунингдек, абсорбик қоплама (Almeco, Италия), зангламайдиган пўлат (Posco, Жанубий Корея), иссиқлик ўтказмайдиган материал (DOW АҚШ) каби юқори сифатли материаллардан ҳам юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради. Ишлаб чиқариш немис технологияси бўйича амалга оширилади.

Реклама ҳуқуқи асосида.