Бағдод туманида 9 нафар маҳбус муддатидан аввал озод қилинди

Фарғона вилояти Бағдод тумани Жиноят ишлари бўйича судининг навбатдаги сайёр суд мажлисида 9 нафар шахс муддатидан аввал озод қилинди. Бу ҳақда суд девонхонаси мудири Камолиддин Исмоиловга таяниб, туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, туман Ички ишлар бўлимида ташкилланган сайёр суд мажлисида 9 нафар шахс асосий ва қўшимча жазолардан муддатидан аввал озод қилинган. Шунингдек, 1 нафар шахсга нисбатан қўлланилган жарима жазосини бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берилиб, тайинланган жазо турини ўтамаган шахсга нисбатан эса жиноий жавобгарликнинг бошқа турини қўллаш юзасидан суд қарори қабул қилинган.

Aввалроқ Косонсойда 8 нафар маҳкум, Пайариқда 9 нафар маҳкум, Бухорода 16 нафар пробация ҳисобида турган маҳкум муддатидан аввал озод этилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар