Бухоро туманида қиймати 2 млрд сўмдан ортиқ бўлган боғча очилди (фото)

Бухоро вилояти Бухоро туманида қиймати 2 миллиард сўмдан ортиқ бўлган давлат-хусусий шерикчилик асосида нодавлат боғча фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача таълим бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят Мактабгача таълим бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, «Сўфикоргар» маҳалласи Қумработ қишлоғида жойлашган боғча умумий қиймати 2 миллиард 97 миллион сўмга тенг мактабгача таълим ташкилоти 20 сотих ер майдонида жойлашган.

Фото: Бухоро вилоят Мактабгача таълим бошқармаси матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, туманда 30 та давлат, 6 та хусусий, 25 та оилавий ҳамда 5 та давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда.

Фото: Бухоро вилоят Мактабгача таълим бошқармаси матбуот хизмати

Шунингдек, 1975 ўринга эга мазкур ташкилотлар фаолиятини йўлга қўйилиши ҳисобига туманда болаларнинг ташкилотларга қамрови 47 фоиздан ошган. 2020 йил охирига бориб, ушбу кўрсаткични 60 фоизга етказиш режалаштирилган.

Фото: Бухоро вилоят Мактабгача таълим бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилоят Мактабгача таълим бошқармаси матбуот хизмати

Бундан аввал Ромитанда 150 ўринли хусусий боғча фойдаланишга топширилгани ва Бухоро туманида мактаб спорт зали қурилиши учун салкам 2 миллиард сўм сарфлангани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Тойлоқда умумий қиймати салкам 4,5 миллиард сўм бўлган 2 та мактаб биноси ҳамда Шофирконда қиймати салкам 4 миллиард сўм бўлган боғча фойдаланишга топширилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар