Бухорода 300 га яқин давлат боғчаси фаолиятини қайта тиклади

Бухоро вилоятида пандемиядан сўнг фаолиятини қайта тиклаган давлат боғчаларининг сони 29 октябрь ҳолатига кўра, 293 тани ташкил етди. Бу ҳақда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, 29 октябрь куни вилоятнинг 13 та туман ва шаҳрида 293 та давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти тикланиши режалаштирилган.

Таъкидланишича, вилоятда 29 октябрь ҳолатига кўра:

  • Бухоро шаҳрида — 51 та;
  • Когон шаҳрида — 14 та;
  • Бухоро туманида – 27 та;
  • Вобкент туманида – 15 та;
  • Жондор туманида – 26 та;
  • Когон туманида – 8 та;
  • Олот туманида – 8 та;
  • Пешкў туманида – 34 та;
  • Ромитан туманида – 24 та;
  • Шофиркон туманида – 20 та;
  • Қоракўл туманида – 11 та;
  • Қоровулбозор туманида – 6 та;
  • Ғиждувон туманида – 49 та малтабгача таълим ташкилти фаолияти тикланган.

Қайд этилишича, 29 октябрь куни вилоятнинг 4 та шаҳар ва туманида 15 та давлат МТТ фаолияти тикланиши режалаштирилган. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари очилишига маҳаллий кенгаш депутатларининг тегишли қарори ва ҳудудий СЭОМ хулосаси асосида рухсат берилган.

Аввалроқ Бухорода 161 та давлат боғчаси фаолиятини қайта тиклагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар