Бухорода 161 та давлат боғчаси фаолиятини қайта тиклади

Бухоро вилоятида пандемиядан сўнг 161 та давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини қайта тиклади. Бу ҳақда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Бухоро вилоят мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, 16 октябрь куни вилоятнинг 7 та туман ва шаҳрида 27 та давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти тикланиши режалаштирилган.

Таъкидланишича, вилоятда 15 октябрь ҳолатига кўра:

  • Бухоро шаҳрида 24 та;
  • Ғиждувон туманида 20 та;
  • Бухоро туманида 20 та;
  • Жондор туманида 19 та;
  • Ромитан туманида 18 та;
  • Когон шаҳарида 14 та;
  • Пешкў туманида 13 та;
  • Вобкент туманида 10 та;
  • Шофиркон туманида 9 та;
  • Когон туманида 4 та;
  • Қоровулбозор туманида 4 та;
  • Олот ва Қоракўл туманларида 3 тадан мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти тикланган.

Шунингдек, Когон шаҳрида барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари анъанавий иш фаолиятини бошлаган.

Маълумот учун, давлат мактабгача таълим ташкилотларига маҳаллий кенгаш депутатларининг тегишли қарорига ва ҳудудий СЭОМ хулосасига асосан рухсат берилади.

Аввалроқ Бухорода 100 та давлат боғчаси фаолияти тиклангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар