Иштихон туманининг барча ҳудудлари электр таъминотидан вақтинчалик узилди

Самарқанд вилояти Иштихон туманида 29 октябрь, пайшанба куни режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишичҳа, Иштихон туманига кириб келадиган Зармитан 110 кВли юқори кучланишли электр тармоғи «Каттақўрғон КРВВС» ташкилоти томонидан режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 29 октябрь куни соат 9:00 дан 18:00 гача туман буйича электр таъминотида узилишлар содир бўлади.

Аввалроқ «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»нинг яна бир филиали янги бинода фаолиятини бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар