Самарқанд шаҳар ҳокими 6,5 млн сўмдан ортиқ қарзи бор ошхонани электр таъминотидан уздирди (фото)

Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи Акрам Эгамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ электр таъминотидан қарздорлар бўйича ўрганиш олиб борди. Бу хақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи Акрам Эгамов ва 2-сектор раҳбари шаҳар ҳокимлиги мутасадди ходимлари биргаликда Самарқанд шаҳар электр таьминоти корхонаси ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ тузилган.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Самарқанд шаҳрининг «Шарқ» ва «Кулолон» маҳаллаларида электр таъминотидаги мавжуд қарздорликлар бўйича текширувлар ўтказилди. Ўтказилган текширувлар давомида Самарқанд шаҳар Панжикент кўчасида жойлашган хусусий ошхонанинг электр таъминотидан 6 557 159 сўм қарзи борлиги аниқланган. Ушбу ошхона электр тармоғидан вақтинча узиб қўйилган.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, «Кулолон» МФЙ Ютуқ кўчаси 55-уйда яшовчи фуқаро ва бир қатор хонадонларнинг электр энергиясидан қарздорлиги аниқланиб, вақтинча тармоқдан узиб қўйилган. Текширувлар давомида аҳоли ўртасида электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида газ тўлови қарздорларидан 95 миллион сўм ундирилганди. Шунингдек, Тойлоқда газ ва электр энергияси учун қарздор аҳолидан 10 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилгани хабар қилинди.

Янгиликлар