Самарқанд шаҳрида газ тўлови қарздорларидан 95 млн сўм ундирилди

Самарқанд шаҳрида газ тўлови қарздорларидан 95 млн сўм ундирилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар ҳокими ва ҳокимлик мутасаддилари ҳамда шаҳар газ таъминоти корхонаси ходимлари биргаликда «Юқори Хўжасоат», «Ўрта Хўжасоат»  ва «Кўл» маҳаллаларида табиий газ таъминотидаги қарздорликлар бўйича текширув ўтказган.

Фото: Самарқанд ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, тадбирда 1-сектор бўйича 95 миллион сўм газ тўлови ундирилган. Қарздорлиги мавжуд хонадонлар газ тармоғидан вақтинча узиб қўйилган. Шу билан бирга, аҳоли ўртасида газ ҳамда электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нарпайда газ тармоғига ноқонуний уланган «тадбиркор»дан салкам 156 миллион сўм ундирилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Марғилонда ёрилган қувур таъмирланиб, 740 та хонадонда табиий газ таъминоти қайта тикланди.

Янгиликлар