Тўрақўрғондаги маҳаллада 800 метр йўл жорий таъмирдан чиқди (фото)

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов 26 октябрь куни Тўрақўрғон туманига келиб, аҳоли билан мулоқотда бўлган эди. Туманда ушбу учрашувларда тушган мурожаатларни ҳал этиш бўйича ишлар бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Жумладан, «Ибрат» маҳалласининг Ҳамроҳ кўчасида яшовчилар электр энергияси таъминотидаги паст кучланиш, «Еттикон» маҳалласи фуқаролари эса ички қатнов йўллари таъмирга муҳтож эканлигини билдирган. 26 октябрь куни «Ибрат» маҳалласига битта янги трансформатор, 30 та бетон таянч олиб келинган. 27 октябрдан бошлаб ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

«Мурожаатимиз зудлик билан кўриб чиқилганидан бутун маҳалла хурсанд. Ичимлик суви муаммоси ҳал этилишига ёрдам қилайлик деб, ўзимиз 800 метр жойни ҳашар усулида кавладик. Бу билан 51 та хонадонга сув кириб боради», — дейди Ҳамроҳ кўчаси кўчабошиси Тоҳир Икромов.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, 27 октябрь куни 14 та бетон таянч ўрнатилган. 1,5 километрга юқори кучланишли электр учун симлар тортиб бўлингач, трансформатор ўрнатилади.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

«Ёртепа» маҳалласида эса 800 метр йўл жорий таъмирланган. Энди йўлчилар «Еттикон» маҳалласида иш олиб бормоқда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Тўрақўрғондаги маҳаллага бетон таянчлар ва 250 кВА трансформатор олиб келингани, туманда 10 миллион долларлик лойиҳа ишга туширилиши натижасида 1200 та янги иш ўрни яратилиши хабар қилинган эди.