Тўрақўрғонда 10 млн долларлик лойиҳа ишга туширилиши натижасида 1200 та янги иш ўрни яратилади (фото)

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов Тўрақўрғон туманида жойлашган «Оқтош текстиль» масъулияти чекланган жамиятида бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, корхонада 400 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Мазкур МЧЖда қиймати қарийб 10 миллион долларга тенг янги лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Бундан 4,4 миллион доллари банк кредити ҳисобига қопланиши кўзда тутилган.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, лойиҳа амалга оширилганидан сўнг йилига 5300 тонна текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва маҳсулотлар Туркия, Россия, Украина ва Беларус каби Европа мамлакатларига экспорт қилиниши режалаштирилган.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, шу билан бирга 1200 та янги иш ўринлари яратилади ва йилига 20 миллион долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилади. Вилоят ҳокими шу жойнинг ўзида мутасаддиларга корхонанинг кредит билан боғлиқ масалаларини ҳал этиш юзасидан топшириқ берган.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан аввал Шофирконда 11 миллиард сўмдан ортиқ маблағга янги бозор очилиши ва Ўзбекистон тумани ҳокими қиймати 5 миллиард сўм бўлган иссиқхона қурилишини кўздан кечиргани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Учқўрғонда қиймати 26 миллиард сўмлик «Ёғду» кичик саноат зонаси ташкил этилиши ҳамда Наманганда 92 миллиард сўмлик лойиҳа тўлиқ ишга туширилиши билан 1000 та янги иш ўрни яратилиши маълум қилинганди.

Янгиликлар