Афғонистонда юз берган портлаш оқибатида неча киши вафот этгани маълум қилинди
Афғонистон марказидаги Ғазни шаҳрида юз берган портлаш оқибатида 28 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, 19 киши жароҳат олган. Гувоҳлар хавфсизлик хизмати ходимлари ва жангарилар ўртасидаги тўқнашув бўлганлигини маълум қилган.
Таъкидланишича, Афғонистон қуролли кучлари базаси яқинида худкуш-террорчи бўлган автомашина портлаган. Маҳаллий касалхона раҳбари жабрланганларнинг барчаси ҳарбий хизматчилар эканлигини маълум қилган. Ҳали биронта гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Аввалроқ «Толибон» ҳаракати етакчиси Афғонистон томонидан Ўзбекистонга хавф пайдо бўлишига йўл қўймаслигини маълум қилган.