«Президентнинг парламентга мурожаатномаси бу янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги демократик ислоҳотларнинг беқиёс дастуридир» — Италия элчиси Агостино Пинна

Италия элчиси Агостино Пинна «Дунё» ахборот агентлигига берган интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Олий Мажлисига Мурожаатномаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

«Италиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси сифатида Президентнинг парламентга Мурожаатномаси маросимида биринчи марта иштирок этдим. Ўзбекистон Президентининг қарийб уч соат давомида мамлакат ҳаётининг энг муҳим жиҳатлари, ички ва ташқи сиёсати, ижтимоий-гуманитар соҳалари ҳақида сўз юригани менда катта таассурот қолдирди.

Давлат раҳбари Мурожаатномаси янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги демократик ислоҳотларнинг ўзига хос беқиёс дастуридир. Биз Ўзбекистон Президентининг кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида қўяётган дадил ва изчил қадамларининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Ушбу ислоҳотлар суръатини ошириш, эришилган марраларда тўхтаб қолмаслик ва олдга интилиш тарафдоримиз», — дейди Агостино Пинна.

Янгиликлар