АҚШда қуролланган эркак автотураргоҳда отишма уюштирди: 3 киши ҳалок бўлди
Техаснинг Остин шаҳридаги автотураргоҳида қуролли отишма содир бўлиб, камида уч киши, жумладан бир бола, ҳалок бўлди. Бу ҳақда полиция маълумотига таяниб, CNN хабар бермоқда.
Расмийлар хабарига кўра, полиция чақирувдан сўнг воқеага етиб келганда, автотураргоҳда уч кишининг ўқ билан яраланганини аниқлаган. Икки киши воқеа жойида, учинчиси эса касалхонада вафот этган.
Ҳозирда қотилликда гумонланувчи шахс қўлга олиниб, у руҳий касалиги ва аввал хам қонун билан боғлиқ муаммоларга дуч келгани айтилмоқда