Андижонда 31 август куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Республика Гидрометеорология хизмати маркази 31 август, душанба куни Андижон вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «Myday»
Унга кўра, вилоятда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.