Aндижонда қиймати салкам 6 млрд сўм бўлган бандлик бош бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Aндижон шаҳрида вилоят бандлик бош бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда  вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, вилоят ҳокими Шуҳратбек Aбдураҳмонов янги бино очилишида қатнашди. Кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган янги бинонинг очилиш маросимида аҳоли бандлигини таъминлаш, мазкур йўналишдаги ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш, соҳада фаолият юритаётган мутахассислар иш шароитларини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланган.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, янги бино энг сўнгги русумдаги техник жиҳозлар билан таъминланган. Умумий лойиҳа қиймати 5 миллиард 850 миллион сўм бўлган мазкур объект Aндижон шаҳридаги «Madad invest elit» МЧЖ қурувчилари томонидан қуриб битказилди.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бино замонавий кўринишга эга экани билан бир қаторда, ҳаво айланиш ва иситиш тизимига ҳам эга. Шунингдек, мазкур бинода 70 га яқин хизмат хоналари бўлиб, бинода мутахассисларнинг самарали иш олиб бориши учун зарур бўлган барча шароитлар мужассам. Ушбу бинода Aндижон шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳам фаолият олиб боради, дейилади ҳокимлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 2 та маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилгани ҳамда Булоқбошида «Нурзамин» маҳалласининг янги хизмат биноси фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар