Бухорода COVID-19’га чалинган 10 нафар бемор тузалди
Бухоро вилоятида 30 август куни 17:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинган 10 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 1046 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 1002 нафари касалликдан соғайган, 8 киши вафот этган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41424 (+121) нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатда 38655 (+296) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.