Пастдарғомда 2020 йилда мактаблар таъмири учун салкам 7,5 млрд сўм сарфланди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида мактаблар таъмири учун 2020 йилда 7 миллиард 474 миллион  сўм сарфланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Пастдарғом туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Пастдарғом туманида инвестиция давлат дастури асосида 2020 йил 5 миллиард 290 миллион сўм маблағ ҳисобига 4 та янги мактаб қурилиши режалаштирилган. Шундан 3 та мактабда қурилиш ишлари ниҳоясига етказилган.

Фото: Пастдарғом туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, туманнинг «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 60-умумтаълим мактабида эса қурилиш ишлари давом этмоқда. Қурилиш ишлари якунига етгач, мактабнинг 200 ўринли биноси мукаммал таъмирланиб, қўшимча 180 ўринли янги ўқув биносига эга бўлади. Шунингдек, 2 та мактабда янги пол ўрнатилган.

Фото: Пастдарғом туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Пастдарғом туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Пастдарғом туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Каттақўрғонда 14 йилдан бери фойдаланилмаётган боғча капитал таъмирдан чиқарилгани, Шофирконда 6 та мактабнинг иситиш тизимини таъмирлаш учун 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар