Ўзбекистонда маҳаллалар ташаббуси билан яшил боғлар ташкил этилади

Ўзбекистонда маҳаллалар ташаббуси билан яшил боғлар ташкил этилиши мумкин.

Қайд этилишича, 27 сентябрь куни ҳукумат қарори билан «Яшил боғлар» низоми тасдиқланди.

Низомга кўра, қуйидагилар яшил боғларни барпо этиш бўйича ҳокимликларга ташаббус билан чиқиш ҳуқуқига эга:

  • давлат органлари ва ташкилотлар;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
  • кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари.

Яшил боғларни барпо этиш бўйича киритилган таклифлар ҳокимликлар томонидан 15 иш кун ичида кўриб чиқилади.

Шунингдек, маъқулланган таклифлар асосида яшил боғларни барпо этиш ва лойиҳалаш бўйича ҳар йили 10 февралгача «Ўрмонлойиҳа» лойиҳалаш институти билан шартномалар тузилиши айтилган

Таклифлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳар ҳили 15 майгача тегишли қарор қабул қилиш учун халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари муҳокамасига киритилади.

Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, яшил боғларни барпо этиш учун «Яшил ҳудуд» давлат унитар корхонаси билан келгуси йилнинг 20 январига қадар шартномалар тузилиши таъкидланган.

Яшил боғларга кўчат экиш тадбирлари ҳар йили баҳор ва куз мавсумларида амалга оширилади.

Янгиликлар