Хонанда Насафий «Aктриса» номли қўшиғига клип суратга олди — видео

Хонанда Насафий 29 ноябрь куни «Aктриса» номли қўшиғига ишланган видеоклип премьерасини тақдим этди.

Кадр: YouTube

Қашқадарёлик қўшиқчи 18 октябрь куни ўзининг Instagram’даги саҳифасида илк клипини суратга олиш жараёнлари бошланишини эълон қилган. Маълумотларга кўра, суратга олиш ишлари 21 октябрь куни бошланган.

«Aктриса» клипи кўплаб хусусий ва давлат телеканалларида намойиш этилди. Хусусан, «Zo‘r TV», «MY5» ҳамда «Navo» телеканаллари клип премьерасини намойиш этган.

Маълумот ўрнида, хонанда Насафий 27 ноябрь куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасасидан лицензия олган. «Ваниҳоят, мана лицензия. ‘Ўзбекконцерт’га ўз миннатдорчилигимни билдираман», — деб ёзиб қолдирган хонанда Instagram’даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Отажонов 20 ноябрь куни «Ўйнасин» қўшиғига суратга олинган клип премьерасини намойиш этганди. Унда хонанда Жокер образида иштирок этган.