Telegram мессенжерига янги функция қўшилди

Telegram мессенжерида тез орада гуруҳ орқали қўнғироқ қилиш функцияси пайдо бўлади. Бу ҳақда «Telegram Info» каналида хабар берилди.

Фото: Telegram

Ўз фойдаланувчиларига қулайлик яратиш мақсадида Telegram янги функцияни синовдан ўтказмоқда. Ушбу функция гуруҳда қўнғироқ қилиш имконини беради. Ишлаш тартиби эса жуда оддий, яъни гуруҳ қўнғироғини админ махсус рухсат билан бошлаши мумкин.

Айтилишича, функциянинг 2 тури мавжуд:

  • ҳамма гаплашиши мумкин бўлган;
  • фақат администраторлар гаплашиши мумкин бўлган суҳбатлар.

Telegram’нинг бета версиясини юклаб олган ҳолда синовдаги функциядан фойдаланиб кўриш мумкин. Аноним администраторлар эса гуруҳ қўнғироқларида иштирок эта олмайди.

Аввалроқ август ойидан бошлаб, Instagram’да TikTok услубидаги видеолар пайдо бўлгани маълум қилинганди. Шунингдек, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ижтимоий тармоқларнинг ижобий ва салбий таъсирларини таҳлил қилгани ҳақида хабар берилган эди.