Бугун Тошкентнинг 2 тумани аҳолиси газсиз қолади

Яккасарой ва Бектемир туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади.

Қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида Яккасарой ва Бектемир туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 30 ноябрь куни газ таъминоти тўхтатилади.

Яккасарой туманида 30 ноябрь 11:00 дан 17:00 гача:

  • «Қушбеги» маҳалласи;
  • «Мерос» маҳалласи;
  • «Тўқимачи» маҳалласи;
  • «Муҳандислар» маҳалласи.

Бектемир туманида 30 ноябрь 10:00 дан 18:00 гача:

  • Ҳусайн Байқаро маҳалласи;
  • «Бектемир» маҳалласи;
  • «Олтинтопган» маҳалласи;
  • Абай маҳалласи;
  • «Мусаффо» маҳалласи;
  • «Соҳил» маҳалласи.

Янгиликлар