Давлат хавфсизлик хизмати ходимларига давлат мукофотлари топширилди

Давлат хавфсизлик хизмати марказий аппаратида Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Президент фармонига мувофиқ мукофотланганларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда ДХХ раиси генерал-лейтенант Абдусалом Азизов ИИ даражали «Шон-шараф», «Мардлик» орденларини, «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медалларини ўз эгаларига топширди.

Шу билан бирга, CОВИД-19 пандемияси даврида юксак жасорат кўрсатган ДХХ тиббий тузилмалари ходимлари ҳам тақдирланди. Уларга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони ҳамда «Соғлом турмуш» медали топширилди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида тақдирланган фуқароларга мукофотларни топширгани ҳақида хабар берилганди.