Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида тақдирланган фуқароларга мукофотларни топширди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, Мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ фуқаролар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. 28 декабрь куни Кўксаройда мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, давлат раҳбари мукофотланганларни табриклаб, уларга ўзининг юксак эҳтиромини билдирган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Биз кейинги йилларда яхши анъанани йўлга қўйиб, юртдошларимизга мукофотларни байрам кунида топшириб келаётган эдик. Афсуски, бу йилги пандемия шароитида одамларимизнинг соғлиғини асраш учун ушбу хайрли тадбирни бироз кейинга суришга тўғри келди. Эзгуликнинг кечи йўқ, дейдилар. Насиб этган экан, мана бугун сизлар билан Янги йил байрами арафасида юзма-юз кўришиб, дийдорлашиб турибмиз.

Эл-юртимиз бу муаммолар қаршисида саросимага тушиб қолгани йўқ. Аксинча, қийинчиликлар бизни янада бирлаштирди, бир-биримизга меҳримиз ортди. Мураккаб вазиятга қарамасдан, кўпни кўрган, азму шижоатли халқимизнинг фидокорона меҳнати билан бу синовларни мардона енгиб ўтяпмиз. Барака ҳамжиҳатликда, деган гап ҳаётимизда яна бир бор ўз тасдиғини топди. Пандемия ва глобал инқироз оқибатларини камайтириш бўйича кўраётган чора-тадбирларимиз ўз самарасини беряпти.

Биз бугунги натижаларга эришиш учун пандемия шароитида – ғоят мураккаб бир вазиятда иш олиб бордик. Бунинг учун 2-3 карра кўпроқ меҳнат қилишга, изланиш, янги имконият ва ресурсларни қидириб топишга тўғри келди. Аввало, фидойи шифокорларимиз ўз жонини гаровга қўйиб, халқимиз соғлиғини асраш учун беқиёс жасорат ва матонат кўрсатдилар. Бу борада Қуролли Кучлар, Миллий гвардия, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мард ва жасур ходимларининг хизматларини алоҳида қадрлаймиз. Айни вақтда, бунёдкор қурувчилар, саховатли тадбиркорлар, маҳалла фаоллари, муҳтарам нуронийларимиз, навқирон ёшларимиз, илм-фан, маданият ва спорт соҳаси вакиллари эл-юртимизга ҳақиқий таянч ва суянч бўлиб майдонга чиқдилар. Ҳар қандай синовни бирдамлик билан енгиб ўтадиган халқимиз мана шундай оғир кунларда қудратли кучга айланди. Фурсатдан фойдаланиб, сабр-матонатли, заҳматкаш, олижаноб ва фидойи халқимизга, унинг буюк қаҳрамонлиги учун яна бир бор бош эгиб, таъзим қиламан.

Дунёда инсон ўзини қачон бахтли деб билади? Буюклик нимада? Элга ҳалол, пок меҳнат қилиб, натижаси мана шундай мукофот бўлганда. Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари», — дея таъкидлаган Президент.

Қайд этилишича, инсонларнинг фидокорона хизматларини муносиб эътироф этиш мақсадида 2020 йил «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони, «Олий Даражали Дўстлик», биринчи ва иккинчи даражали «Саломатлик» ҳамда «Фахрий мураббий» орденлари, «Соғлом турмуш» медали каби янги давлат мукофотлари таъсис этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, «Меҳр-саховат» кўкрак нишони жорий қилиниб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшган қарийб 25 минг ватандошимиз ушбу мукофот билан тақдирланган.

Айни кунларда жойларда юзлаб фуқароларга ана шу фахрий унвон, орден ва медаллар тантанали равишда топширилган.

Давлат раҳбари мукофотланган барча ватандошларга йиғилганлар номидан табрик йўллаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни имзолагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2021 йилдан талабаларга Президент гранти берилиши хабар қилинган.

Янгиликлар