Ўзбекистонда байрам шукуҳи. Оқ ва кўк рангли чироқлар билан безатилган Тошкент — суратларда

Коронавирус пандемияси ва турли офатлар сабабли тарихдаги энг ёмон йил деб эълон қилинган 2020 йил тугашига ҳам оз фурсатлар қолди. Айни кунларда Ўзбекистон ҳудудида байрам шукуҳи кезмоқда. «Tez News» Тошкент аҳолиси Янги йилни қандай кутиб олаётгани ҳақида фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Tez News»

Янги йил байрами тадбирларини кўтаринки руҳда ташкил этиш, аҳолига маданий хордиқ учун шароитлар яратиш мақсадида 20 декабрдан пойтахтнинг Истиқлол кўчасида республиканинг бош арчаси ўрнатилган ва болалар учун ўйингоҳлар ишга туширилган. Унинг баландлиги 35 метрни ташкил этади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Меҳмонлар бу йил арчада мусиқа садолари остида товланувчи чироқларни эмас, RGB экранда қизиқарли намойишларни кўради. Майдон эса оқ ва кўк рангли чироқлар билан безатилган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Кун давомида эстрада юлдузлари иштирокида концертлар, шоу дастурлар ва цирк намойишлари ўтказилади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Маълумот учун, байрам тадбирлари 2021 йилнинг 10 январига қадар ҳар куни соат 10:00 дан кечки 22:00 гача давом этади.

Фото: «Tez News»

Аввалроқ янги йилни нишонлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг белгиланган тартиби эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ўзбекистондаги мактабларда арча безатиш ва янги йил байрамини нишонлаш тақиқлангани ҳақида хабар берилган.