Эронда норозилик намойишлари давомида 30 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди

Эронда тўққиз кунлик намойишлар давомида камида 35 киши ҳалок бўлди ва 1200 нафардан ортиқ шахслар ҳибсга олинди. Бу ҳақда DW хабар берди.

Хабар қилинишича, декабрь ойи охирида бошланган Эрондаги норозилик намойишлари камида 88 та шаҳарда ёки мамлакатнинг 31 та вилоятидан 27 тасида бўлиб ўтган. Маълум бир пайтда эса эронлик куч тузилмалари намойишчиларга нисбатан куч ишлатишни бошлаган, айниқса кичик аҳоли пунктларида ўтказилган намойишлар давомида.

Қайд этилишича, бундай ҳаракатлар йирик шаҳарларда, жумладан Машҳад ва Эрон пойтахти Теҳронда норозиликларнинг янги тўлқинини келтириб чиқарган.

Ҳалок бўлган 35 кишидан 29 нафари намойишчилар, 4 нафари болалар ва 2 нафари хавфсизлик кучлари, деб билдирилди.

Эронда оммавий норозилик намойишлари 28 декабрдан бери давом этмоқда. Улар Теҳроннинг асосий бозорида бошланган, кўплаб дўкон эгалари норозилик сифатида ўз дўконларини ёпишган эди.

Жаҳон