«Aгар зарур санитария қоидаларига риоя қилинмаса Ўзбекистонда карантин чоралари яна кучайтирилиши мумкин» – Баҳодир Юсупалиев

Aгар ўзбекистонликлар зарур санитария қоидаларига риоя қилмаса, мамлакатда карантинни кучайтириш чоралари кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига бошлиғи Баҳодир Юсупалиев маълум қилди, дея хабар бермоқда Daryo.

Фото: «Shutterstock»

Таъеидланишича, коронавируснинг барча янги турлари четдан кириб келмоқда.

Шунингдек, Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистон аҳолисини жорий этилган чекловлар — ниқоб тақиш, масофа сақлаш, антисептиклардан фойдаланишга риоя қилишга чақирди.

«Республика фуқароларига мурожаат қилиб, улардан зарурат бўлмаса, коронавируснинг янги турлари аниқланган мамлакатларга саёҳатга бормасликларини сўрайман. Aгар республикада жорий қилинган чеклов чораларига биргаликда амал қилмасак, заруратсиз бошқа давлатларга чиқсак, карантин чоралари кучайтирилиши ва Ўзбекистонда авиақатновларга чекловлар қўйилиши мумкин», — деди Баҳодир Юсупалиев