Санкт-Петербургдан бир ҳафта ичида 400 дан ортиқ мигрант депортация қилинди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги туман судлари миграция қонунчилигини бузгани учун 400 дан ортиқ муҳожирни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда шаҳар судлари матбуот хизмати раҳбари Даря Лебедева маълум қилди.

25 мартдан 29 мартгача бўлган ҳафтада туман судларига Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 18.8-моддаси (чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Россия Федерациясига кириш қоидаларини ёки Россия Федерациясида бўлиш режимини бузиш) даги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича 584 га яқин материаллар келиб тушган.

«584 та ишнинг 515 таси суд томонидан кўриб чиқилди. Суд қарорлари: 418 нафар қоидабузарга республика ҳудудидан мажбурий чиқариб юбориш ва жарима тайинлаган. Яна 48 киши жарима тўлаб, ўзлари Россия Федерациясини тарк этиши керак», дейди Лебедева.

Янгиликлар