Оқдарё ва Каттақўрғонда томорқасида каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини етиштирган шахслар қўлга олинди

Самарқанд вилоятининг Оқдарё ва Каттақўрғон туманларида 24—26 июль кунлари ўтказилган «Қорадори-2020» тезкор тадбирлари давомида ҳовлисида каннабис, марихуана экиб, етиштириб келаётган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Оқдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан 2020 йилнинг 24 июль куни ўтказилган «Қорадори-2020» тезкор тадбири давомида Оқдарё тумани «Янгиҳаёт» МФЙда яшовчи 61 ёшли С.Э.нинг ҳовлиси кўздан кечирилган. Фуқаронинг томорқасидан жами 20 туп яшил рангли каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланган. Шунингдекб томорқадаги дарахт тагида яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган ҳолдаги 16,4 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Бундан ташқари, шу куни соат 20:00 да Оқдарё тумани «Янгиқўрғон» маҳалласида яшовчи У.М.нинг ҳовлисидаги томорқаси кўздан кечирилганида у ердан ҳам жами 20 туп яшил рангли каннабис гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликни экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланган.

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, 2020 йил 26 июль куни соат 10:00 да Каттақўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Каттақўрғон тумани Қоракулча маҳалласида яшовчи 37 ёшли И.С.нинг томорқасидан жами 17 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимликларни экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланган. Ўсимликлар ашёвий далил сифатида холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, юқоридаги ҳар учала ҳолатда ҳам гумон қилинувчиларга нисбатан тегишли тартибда Жиноят кодексининг 270 (Тақиқланган экинларни етиштириш) ва 276 моддалари (Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aввалроқ Самарқандда 2020 йилнинг биринчи ярмида гиёҳвандлик билан боғлиқ 252 та жиноий ҳолат қайд этилгани, Паяриқда яшаш ҳовлисида 77 туп каннабис ўсимлигини етиштирган фуқаро аниқлангани ва Қувада томорқасида 17 туп каннабис етиштирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар