Бухорода боғча боласини калтаклаган эркак жавобгарликка тортилди
Бухоро вилоятида эркак ўз фарзанди билан муштлашгани учун боғча тарбияланувчисининг юзига уриб, жароҳатлади. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот ҳизмати ҳабар беради.
Воқеа 2024 йил 24 июнь куни содир бўлган. Аниқланишича, боланинг юзидаги яраларни навбатчи шифокор пайқаб қолган ва вилоят ИИБ ҳизматига ҳабар берган.
Шундан сўнг, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари суриштирув ишларини ўтказган. Натижада калтакланган бола бошқа боғча тарбияланувчиси билан жанжаллашиб қолгани ва иккинчи боланинг отаси болани ургани маълум бўлган.
Суд-тиббий экспертизаси натижаларига кўра, бола енгил тан жароҳати олгани аниқланган.
Болани калтаклаган шахсга нисбатан 52-модданинг 2-қисми (Баданга енгил шикаст етказиш) билан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш қўзғатилган.