«Ўзгидромет» 1 сентябрь куни Фарғонада кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди
«Ўзгидромет» 1 сентябрь, сешанба куни Фарғонада кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.
Унга кўра, Фарғона вилоятида ҳаво ўзгариб туради, бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 5—10 м/с тезликда шамол эсади.
Кундузи ҳарорат 27—32 даража, кечаси 15—20 даража бўлади.