Қизил Ярим ой жамияти Бухоро туманидаги 15 нафар ногирон ва ёлғиз кексаларга 8,5 млн сўмлик ёрдам пули тарқатди

Бухоро вилояти Бухоро туманида Қизил Ярим ой жамияти томонидан ногирон ва ёлғиз кексаларга 8 420 850 сўмлик моддий ёрдам берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Бухоро туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Қизил Ярим ой жамияти Бухоро вилоят ташкилоти СOVID-19’га жавоб лойиҳасига кўра якка-ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд беморларга ижтимоий кўмак бермоқда.

Фото: Бухоро туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Ташкилотнинг Бухоро туман Қизил Ярим ой жамияти бўлинмаси томонидан 30 октябрь куни қарамоғида бўлган 15 нафар ногиронлиги бор ва ёлғиз кексаларнинг ҳар бирига пластик карталар очилиб, 561 390 сўмдан манзилли моддий ёрдам берилиб, жами 8 420 850 сўм ажратилган. Туман мутасаддилари муҳтож аҳоли хонадонларида бўлиб, ушбу маблағ эвазига қиш мавсуми учун озиқ-овқат захирасини тўплаш ва зарур дори-дармонларни олиш тўғрисида маслаҳатлар берган.

Фото: Бухоро туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Бухоро шаҳар ҳокими ўтказган сайёр қабулда 12 та мурожаат ҳал этилгани, Ғиждувонда кам таъминланган оилаларнинг 3330 нафар вояга етмаган фарзандига бир марталик ёрдам пуллари тарқатилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар