Тошкентда Taftish.uz ходимлари товламачилик ва фирибгарликда гумонланиб ушланди — ИИББ

Тошкентда Taftish.uz сайтининг 4 нафар ходимлари турли жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, процессуал тартибда ушланди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) ва 168-моддасида (Фирибгарлик) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб, 1988 йилда туғилган Ғ. А. ҳамда Taftish.uz ОАВси ходимларининг 1992 йилда туғилган А. Ю., 2000 йилда туғилган С. Х., 2006 йилда туғилган М. Э., ҳамда 1998 йилда туғилган Д. Н. процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда уларнинг қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 139-моддаси (Туҳмат) ҳамда 244 ⁶ — моддасида (Ёлғон ахборот тарқатиш) кўрсатилган жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Ўзбекистон