Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида 23 февраль куни соат 01:30 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Malibu-2, Cobalt, BYD ва Onix автомашиналари ўзаро тўқнашган. 

Ҳодиса оқибатида Malibu-2 ҳайдовчиси ва йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент