Сўнгги 2 йилда 7 та олийгоҳнинг лицензияси бекор қилинди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборотига кўра, сўнгги 2 йилда 7 та олий ўқув юртининг лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақида вазирликнинг матбуот хизмати хабар берди.

Вазирликнинг ҳабарига кўра, ўрганиш натижасида аксарият нодавлат олий таълим ташкилотларини фаолиятида хато ва камчиликлар, қоидабузарликлар аниқланган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2023 йилда жами 69 та, 2024 йилда 26 та нодавлат олий таълим ташкилотлари фаолияти ўрганилган.

Қайд этилишича, 2023 йилда 6 та, 2024 йилда 1 та олийгоҳнинг фаолияти тугаган. 4 та ҳолатда тегишли Судлар томонидан вазирлик киритган даво аризаларни қаноатлантирмасдан қолдирилди.

2023 йилда лицензияси суд тартибида бекор қилинган нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олган 8 мингга яқин талабаларнинг ўқиши белгиланган тартиб бошқа нодавлат олий таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишларига вазирлик томонидан кўчириб ўтказилган.

Қарорлар