Ҳаво транспорти орқали 9 ойда қарийб 5 млн йўловчи ташилган

2024 йилнинг январь-cентябрь ойида ҳаво транспортидан фойдаланган йўловчилар сони 5 млнга етди. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 9 ой давомида Ўзбекистон бўйича ҳаво транспорти орқали 4,98 млн йўловчи ташилган.

Ушбу кўрсаткич йилнинг мос даври билан солиштирганда 1,19 млнга ошган. Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-cентябрь йларида 3,79 млн киши ташилган.

Ўзбекистон