Жанубий Корея Украинага разведка ходимларини юбориши мумкин

Жанубий Корея ҳукумати ва ҳарбийлари Украинага разведка ходимлари ва Шимолий Корея тактикаси бўйича мутахассисларни «жўнатиш режасини кўриб чиқмоқда». Бу ҳақида Newsweek журнали 21 октябрда Жанубий Корея разведкасига таяниб хабар берди.

Шунингдек, Жанубий Кореянинг NewsPim медиа компанияси ҳам эҳтимолий режалар ҳақида хабар берди.

Неwсwэек нашрининг аниқлик киритишича, агар Шимолий Корея аскарлари Украина қўшинлари томонидан асирга олинса, Украинадаги Жанубий Корея ходимлари сўроқ ўтказади. Бундан ташқари, ходимлар Киевга Шимолий Кореянинг ҳарбий тактикаси, доктринаси ва операциялари ҳақида маълумот беради.

Корея Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳам 21 октябрь куни бўлиб ўтган брифингда Украинага қурол-яроғ етказиб бериш чораларини кўриб чиқиши ва бу борада «очиқ позиция» сақлаб туришини маълум қилди.

Шу пайтгача Сеул Киевга Россия Федерацияси билан урушда фақат гуманитар ёрдам кўрсатган.

Жаҳон